Cover Image for Бухгалтер — проводкачи эмас, контролёр бўлиши керак.
Cover Image for Бухгалтер — проводкачи эмас, контролёр бўлиши керак.
13 Going

Бухгалтер — проводкачи эмас, контролёр бўлиши керак.

Hosted by Diyorbek Abduqodirov
Registration
Welcome! To join the event, please register below.
About Event

​Dobek Live 01 — Ёпиқ тақдимот

​Dobek AI жамоаси ва Маслаҳат кенгаши аъзолари сизни минтақадаги илк AI CFO-as-a-Service ечимининг ёпиқ тақдимотига таклиф этади.

​Оммавий чиқарилиш олдидан биз Ўзбекистоннинг 50 нафар етакчи бизнес эгалари, молия директорлари ва бош бухгалтерларини бир даврада йиғмоқдамиз. Кечанинг асосий мавзуси — сунъий интеллект ҳисоб тизимларидаги механик юкни қандай қилиб стратегик бошқарувга айлантириши ҳамда бизнеснинг операцион фаолиятини қай тарзда ҳимоя қилиши ҳақида бўлади.

​Нима учун қатнашиш керак?

  • ​Бизнес самарадорлиги ва ROI: Корхонангиз ҳар ой қўлда маълумот киритиш, бирламчи ҳужжатлар ва инсон омили хатоларига қанча реал вақт ва маблағ йўқотаётганини таҳлил қиламиз.

  • ​Реал кейслар ва тажриба: Dobek архитектурасини синовдан ўтказиб бўлган йирик компанияларнинг амалий натижалари ва жараёнлардаги ўзгаришлари билан танишасиз.

  • ​AI CFO ва маълумотлар хавфсизлиги: Корпоратив молия хавфсизлиги, маълумотларни локал сақлаш ва AI-таҳлилнинг ҳуқуқий жиҳатларини асосчилар билан бевосита муҳокама қиласиз.

  • ​Эксклюзив имконият: Фақат кечанинг 50 нафар меҳмони учун «Клиент-асосчи» дастурининг махсус шартлари тақдим этилади.

​Дастур (19:00 – 21:00)

  • ​19:00 — Меҳмонларни кутиб олиш, қаҳва ва нетворкинг (20 дақиқа)

    • ​Иштирокчиларни кутиб олиш ва норасмий танишув.

  • ​19:20 — Dobek AI: бухгалтерияни автоматлаштиришдан AI CFO сари (15 дақиқа)

    • ​Диёрбек Абдуқодиров (Dobek AI асосчиси ва CEO)

    • ​Мавжуд ҳисоб тизимларидаги фундаментал бўшлиқ, хатолар баҳоси ва AI CFO парадигмасининг моҳияти.

  • ​19:35 — Рутина баҳоси: бизнес қўл меҳнатида қанча йўқотмоқда? (12 дақиқа)

    • ​Убайдулло Қудратуллаев (Dobek AI ҳаммуассиси ва CFO, UZTEX холдинги собиқ CFO'си)

    • ​Қўлда киритишнинг яширин харажатлари, солиқ хавфлари ва автоматлаштиришнинг аниқ молиявий самараси.

  • ​19:47 — Тизим архитектураси ва амалий кўриниш (15 дақиқа)

    • ​Мирзиёд Абдураимов (Dobek AI ҳаммуассиси ва CTO)

    • ​AI-агентларнинг амалдаги тизимлар билан интеграцияси, иш жараёнларининг қисқа шарҳи ва маълумотлар хавфсизлиги кафолатлари.

  • ​20:02 — Панель муҳокамаси: AI замонавий бухгалтерияни қандай ўзгартирмоқда? (20 дақиқа)

    • ​Модератор: Амирбек Шарипов

    • ​Мижозлар, амалиётчи молиячилар ва экспертлар билан очиқ мулоқот: жорий этишдаги тўсиқлар, хавфлар ва Ўзбекистон бозорининг тайёрлиги.

  • ​20:22 — «Клиент-асосчи» дастури ва махсус таклиф (10 дақиқа)

    • ​Фақат тадбир иштирокчилари учун ёпиқ шартлар эълони.

  • ​20:32 — Савол-жавоб очиқ сессияси (13 дақиқа)

    • ​Асосчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот ва хулосалар.

  • ​20:45 – 21:00 — Норасмий нетворкинг

​Локация ва иштирок этиш

  • ​Манзил: The Coffee Belt (Тошкент ш., Ойбек кўчаси, 12)

  • ​Вақт: 7 ноябрь 2026, Шанба | 19:00 – 21:00

  • ​Формат: Ёпиқ бизнес-кеча (Жами 50 та ўрин)

​Тавсия: Учрашувдан максимал фойда олиш учун компанияларга жуфтликда қатнашиш тавсия этилади: Раҳбар (CEO / Мулкдор) ва Бош бухгалтер. Ўринлар сони қатъий чекланган; ариза юборилгандан сўнг ташкилотчилар иштирокни тасдиқлаш учун сиз билан боғланади.

​Саволлар ёки қийинчиликлар бўлса, Telegram орқали алоқага чиқишингизни сўраймиз:

​👉 https://t.me/Dobekuz

Location
The coffee belt
Oybek 12, 100101, Тоshkent, Toshkent, Uzbekistan
13 Going